Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Имомали Раҳмон Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Самарқанд шаҳридаги Ислом Каримов мақбара мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Биринчи президент қабрига гул қўйилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Мазкур мажмуага ҳар куни юзлаб юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонлар зиёратга келади. Улар орасида тожикистонликлар ҳам бор.
Тожикистон президентининг биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтириши халқимизга эҳтиром, меҳр-оқибат ифодаси бўлди. Имомали Раҳмон Ислом Каримовнинг дафн маросимида ҳам қатнашган эди.
Меҳмонга мажмуада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берилди.
Мавзуга оид
12:11
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бўлиб ўтади
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026