Куз - фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари учун ҳосил йиғиш ҳамда ҳосилдан бўшаган ерларни шудгорлаш мавсуми.

Бундай пайтда деҳқонлар учун ёқилғи тежамкор, иш ҳажми юқори ҳайдов ва пахта териш тракторлари ҳамда комбайнларига эга бўлиш айни муддао ҳисобланади.

«КРИПТО» дилерлик      компанияси сизга Германияда ишлаб чиқарилган турболарни таклиф қилади. Ушбу турболар билан тракторларингиз сизнинг барча талабларингизга жавоб беради.

«КРИПТО» турболари бу – тракторнинг коллекторига ўрнатилиб, мотордан чиқаётган тутун ёрдамида мехник ҳаракатга келувчи ва ҳавони моторга кўп миқдорда ҳайдаб бериш қурилмасидир.

«КРИПТО» турболари ёрдамида моторга кўп миқдорда ҳаво ҳайдалгани учун  2200-2400  айланма ҳаракат (оборот)да олинадиган иш натижасини 1500-1600 айланма ҳаракат (оборот)да бажариб беради.

 

Ушбу турбони барча турдаги тракторларга (МТЗ-80, МТЗ -100, Cаsе, New Holland ва бошқалар) ўрнатиш ва юқори натижага эришиш мумкин.

Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари учун «КРИПТО» турболари қандай қулайликлар беради?

Трактор ва комбайнларнинг бажарилган   иш учун ёқилғи тежамкорлиги  30-35 % гача ортади. Масалан: оддий ҳайдов трактори 1 га ерни шудгорлаш учун ўртача 8-9литр ёқилғи сарфласа,«КРИПТО» турболари ўрнатилгандан сўнг ушбу кўрсаткич 5.5-6 литргача камаяди;

✅ От кучи қуввати ўртача 20% гача ортади;

✅ От кучи ортиши ҳисобига ўртача 1 метр кенгликдаги плугни тортувчи тракторларда 1 ярим метр кенгликдаги плугни қийинчиликсиз тортиш имконияти пайдо бўлади.

✅ Мотордаги от кучининг ортиши ҳисобига янги трактор сотиб олишга эҳтиёж қолмайди.