Жаҳон | 16:34 / 18.08.2018
7139
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Беларусь демократик блоклар билан қисилиб қолганини маълум қилди

Фото: Беларусь Президенти матбуот хизмати

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, мамлакатда диктатурани амалга оширишнинг иложи йўқ, чунки Беларусь демократик блоклар орасида қисилиб қолган. Бу ҳақда «БелТА» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Лукашенко бундай баёнотни ҳукумат ва вазирликларнинг янги раҳбариятини тайинлаш пайтида берди. Беларусь раҳбарининг таъкидлашича, жамиятнинг ўз қарорларига реакциясини диққатлик билан кузатиб бормоқда, сабаби бошиданоқ «мамлакатда олиб борилаётган ишлар тўғрисида» одамларнинг фикрига қулоқ тутиб келади.

«Биз демократик мамлакатда яшаймиз. Бундан ташқари, улар ғарб ва шарқдан икки демократик блок томонидан қисилиб қолганмиз. Жанубда бизда демократия жуда кўпайиб ҳам кетган. Беларусда қандайдир диктатурани амалга ошириш - умуман нореал», - деди Лукашенко. 

Беларусда диктатуранинг мавжудлиги ҳақидаги баёнотларни президент «кулгили», деб атади. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, «мамлакатда ҳар доим тартиб бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусь бош вазирини алмаштирганди.

Мавзуга оид