Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев «Samarkand city» қурилишига доир лойиҳалар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев 18 август куни Самарқандда шаҳар инфратузилмасини ривожлантиришга доир лойиҳалар билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Маълумки, Амир Темур кўчасининг икки ёнида қарийб 14 гектар майдонда «Samarkand city» бунёд этиш режалаштирилган. 2017-2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар дастури доирасида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа Самарқанднинг туристик салоҳиятини замон талаблари даражасига кўтаришга қаратилган. Бугунги кунда хорижлик инвесторлар жалб этилиб, бир нечта шартнома ва битимлар имзоланган.
Самарқанднинг тарихий қадамжолари ҳисобига «Samarkand city» замонавий туризм маркази бўлади. Дунёда нимаики хизмат турлари бўлса, бу ерда муҳайё бўлиши керак. Бу ердаги иншоот ва кўнгилочар масканлар мунтазам ишлаши, харажатни оқлаб, даромад келтириши зарур, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Самарқанд шаҳри Бош режасини хорижлик мутахассислар билан биргаликда лойиҳалаштириш, катта меҳмонхоналар билан бирга сайёҳлар учун кичик-кичик отеллар ҳам бунёд этиш зарурлигини таъкидлади.
Самарқандда йўллар, бинолар, транспорт инфратузилмаси, ўриндиқларгача - ҳамма-ҳаммаси чуқур ўйланиши, инсонлар учун қулай бўлиши лозим, деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева Глобал экологик жамғарма Ассамблеясида иштирок этди
20:37 / 03.06.2026