Ўзбекистон | 10:30 / 18.08.2018
86640
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг эски шаҳар қисмида бузиш ва капитал қурилиш бўйича ишларни тақиқлади

Фото: kalumika/ LiveJournal

Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат билан Тошкент шаҳар ҳокими:

2019 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;

2019 йил 1 декабрга қадар тасдиқланган Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси асосида Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Вазирлик ва идоралар Тошкент шаҳар ҳокими девонига Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашади, ўз ваколатлари доирасида ушбу ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши учун зарур бўлган материаллар билан таъминлайди.

Белгилаб қўйилишича, Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқлангунга ва пойтахтни архитектура жиҳатидан ривожлантиришнинг истиқболлари аниқ белгилангунга қадар:

Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида бузиш, реконструкция қилиш ва капитал қурилиш бўйича ишларни олиб бориш тақиқланади;

Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида янги турар жой массивларини қуришда ижтимоий объектларни комплекс жойлаштириш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш мажбурий тартибда назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид