Спорт | 16:10 / 19.08.2018
9053
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Таиланд бошланғич таркибларни эълон қилди

Бугун, 19 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ​Индонезиядаги Осиё ўйинларининг 3-турида Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Равшан Ҳайдаров аввалги турларда асосий таркибда бўлган Достонбек Ҳамдамов ва Аббос Отахонов каби футболчиларга дам беришга қарор қилган.

Натижаси у қадар аҳамиятсиз бўлган учрашувга Багордаги «Пакансари» стадиони мезбонлик қилади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Биринчи ва иккинчи турларда ўзбекистонлик футболчилар Бангладеш ва Қатар олимпиячиларини мос равишда 3:0 ва 6:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, муддатдан аввал гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф босқичи масаласини ҳал қилишганди.

Таиланд: 1. Кванчаи Суклом, 2. Пави Тантхамити, 3. Сурия Сингмуй, 5. Шиннапхат Лиаох, 6. Питиват Сукжитхуммакул, 7. Ноппон Пхонкам, 8. Ворачит Каницримбупен, 9. Чнероп Сампаоди, 10. Чаияват Buran, 12. Раттанакорн Маиками, 19, Супачок Сарачат.

Ўзбекистон: 1. Ботирали Эргашев, 2. Рустамжон Ашурматов, 3. Хожиакбар Алижонов, 4. Акрамжон Комилов, 6. Жалолиддин Машарипов, 7. Одилжон Хамробеков, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Жавоҳир Сиддиқов, 14. Икромжон Алибоев, 15. Азизбек Турғунбоев, 20. Достонбек Турсунов.

Мавзуга оид