16:00 / 20.08.2018
5231

Таэквондо. Ниёз Пўлатов финалга чиқди

Ўзбекистон таэквондо жамоасининг -58 кг вазн тоифаси вакили Ниёз Пўлатов Осиё ўйинлари финалига чиқди.

У ярим финалда эронлик Ашур Зидо Фаллоҳ Фарзонни 15:13 ҳисобида (3:2, 5:2, 7:9) мағлубиятга учратди.

Фото: Ниёз Пўлатов / Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ниёз Пўлатов / Ҳасан Пирмуҳаммедов

Энди Пўлатов финалда жанубий кореялик Ким Тайхун билан олтин медаль учун куч синашади.

Ниёз Пўлатов нимчорак финалда Хитой Тайпейидан ташриф буюрган Ҳу Куангюни 30:28 ҳисобида, чорак финалда эса таиландлик Савеквиҳаре Рамнаронгни 23:21 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Top