Ўзбекистон таэквондо жамоасининг -67 кг вазн тоифасидаги аъзоси Нигора Турсунқулова Осиё ўйинлари финалига чиқа олмади.
Ярим финал баҳсида жанубий кореялик Ким Жандига қарши даянга чиққан Турсунқулова 4:14 (0:2, 2:6, 2:6) ҳисобида мағлуб бўлди.


Унга энди бронза медал топширилади.
Нигора Турсунқулова нимчорак финалда ҳонгконглик Ло Ваи Ин Винсини, чорак финалда макаолик Лиу Қингни мағлуб этганди.
















