Италиянинг Калабрия вилоятида тошқин юз бериши оқибатида 8 сайёҳ ҳалок бўлди. Бу ҳақда 20 августда RAI телеканали маълум қилди.
Воқеа Поллино миллий боғи ҳудудида юз берган. У ердаги дарё қирғоқларидан чиқиб, сайёҳлар бўлган Раганелло дараси сув остида қолган. Ҳалок бўлганлар 4 эркак ва 4 аёл бўлган.
Оқибатда 18 киши эвакуация қилинган, 12 киши шифохонага етказилган.
Қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттиришмоқда. Бедарак йўқолган борлиги маълум қилинган. Бироқ уларнинг аниқ сонини ўрнатишнинг ҳозирча имкони йўқ, чунки дарада қанча одам бўлгани номаълум.












