Спорт | 15:04 / 22.08.2018
5211
2 дақиқада ўқилади

Таэквондо. Никита Рафалович финалда

Индонезиядаги Осиё ўйинларининг таэквондо баҳсларида Никита Рафалович финалга йўл олди.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ўзбекистонлик спортчи ярим финалда иорданиялик Солиҳ Элшарабатига қарши жанг қилди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Энди у Жанубий Корея ва Қозоғистон вакиллари ўртасидаги жанг ғолиби билан тўқнаш келади.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов
Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Юнон-рум курашчимиз Билан Налгиев бронза медали учун ўтиш жангида жанубий кореялик Ким Хён Вога тўқнаш келди. Жанг 0:0 ҳисобида якунланди. Бироқ, кореялик полвон фаоллик эвазига медаль учун курашни давом эттирадиган бўлди.

Жаҳонгир Турдиев мағлуб бўлган спортчи финалга йўл олгани сабаб ҳамюртимизда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлди. У ўтиш баҳсида ҳиндистонлик Хардип Хардипни 6:1 ҳисобида мағлуб этди ва совринли ўринлар учун даъвогарлардан бирига айланди.

Велоспортнинг гуруҳ пойгаларида 104 км масофага стартга чиққан Рината Байметова 21 нафар спортчи ичида маррага 12-бўлиб етиб келди.

Мавзуга оид