2018 йилда “Ташаббус-2018” кўрик-танловининг туман (шаҳар) босқичлари - 27 августдан 28 сентябрга қадар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари- 5 октябрдан 25 октябрга қадар, республика босқичи - 14-15 ноябрь кунлари кўрик-танловнинг очилиш маросими ва кўргазмаси, 16 ноябрь куни кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Kun.uz’га маълум бўлишича, ҳукуматнинг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинган.
Маълум бўлишича, “Ўзэкспомарказ” кўргазма марказида кўрик-танловнинг республика босқичи кўргазмалари ўтказилади. Тақдирлаш маросими бўлиб ўтадиган кунларда эса Тошкент шаҳридаги “Наврўз” ресторанидан фойдаланилади.
Кўрик-танловнинг куйидаги асосий номинациялар бўйича ўтказилиши белгиланди ва унинг республика босқичи мутлақ ғолиблари Ўзбекистон Республикаси президенти совғаси сифатида “Chevrolet-Spark” автомашиналари билан тақдирланади:
саноат соҳасида - “Йилнинг энг яхши тадбиркори”;
хизмат кўрсатиш соҳасида - “Йилнинг энг яхши тадбиркори”;
“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”;
“Йилнинг энг яхши фермери”;
“Йилнинг энг яхши ҳунарманди”.












