Спорт | 11:24 / 24.08.2018
14083
2 дақиқада ўқилади

Зидан «МЮ»дан таклиф кутмоқда

Фото: AFP

«Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти томонидан амалдаги бош мураббий Жозе Моуриньонинг ўринбосари сифатида кўрилмоқда.

Daily Mail нашри хабарига кўра, «МЮ» босслари португалиялик мутахассис истеъфосини муҳокама этишаётгани йўқ, лекин ҳар эҳтимолга қарши захира вариант топиб қўйишган. Улар учун бундай вариант, ўзи ҳам Манчестер жамоасида ишлашни истаётган Зинедин Зидан бўлиб турибди.

Манба маълумотига кўра, франциялик мутахассис ўз яқинларига «МЮ»дан таклиф кутаётганини билдирган.

Бундан аввалроқ Зидан «Ювентус» клуби устози бўлиши ҳақидаги хабарлар тарқалган, Турин клуби бу маълумотни рад этиб чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил ёзида Зидан қаторасига уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонганига қарамай, «Реал» клубини тарк этди. У 1996-2001 йиллар давомида футболчи сифатида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган ва кейинчалик «Реал»га ўтган эди.

Мавзуга оид