Жаҳон | 08:33 / 25.08.2018
13594
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Сурияга эҳтимолий зарба ҳақида Россияни огоҳлантирди 

Фото: AFP Photo/Fabrice Coffrin

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашувда, агар Сурия Араб Республикаси ҳукумати мамлакат ҳудудида кимёвий қурол ишлатадиган бўлса, Вашингтон Сурияга зарба бериши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Сурия ҳукумати мамлакат мухолиф кучларига қарши кимёвий қурол ишлатиши мумкинлигига оид маълумотга эгадир.

Таъкидланишича, Болтон Вашингтон бундай «кимёвий ҳужум» рўй берадиган бўлса, Сурия Араб Республикасига нисбатан жиддий ҳарбий жавоб беришга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Сурияда ким ИШИД ўрнини эгаллашини маълум қилганди.

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя сўзларига кўра, Сурияда ИШИД гуруҳи террорчиларининг ўрнига «Ал-Қоида» жангарилари келиши мумкин. 

Мавзуга оид