Спорт | 10:53 / 25.08.2018
9025
1 дақиқада ўқилади

Жиу-житсу. Илҳом Жўраев ярим финалга чиқди

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Бугун Индонезиядаги Осиё ўйинлари доирасида еттинчи кун баҳслари ўтказилмоқда.

Жиу-житсу бўйича баҳсларда Илҳом Жўраев чорак финалда қувайтлик Эмад Алсумаидни 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.
 
Жиу-житсуда бир спортчимиз мағлуб бўлди. -62 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Раҳимжон Субхонов қирғизистонлик Алимгелди Абдижамил Уулуга 0:2 ҳисобида ютқазди. Жаҳонгир Мираҳмедов нимчорак финалда БАА вакили Сакл Алмарзуига 0:100 ҳисобида мағлуб бўлди.
 
Енгил атлетиканинг баландликка сакраш баҳсларида ҳамюртимиз Дмитрий Мельситов илк уринишда 2,05 натижани қайд этди.

Енгил атлетиканинг марафон мусобақасида Андрей Петровнинг иштироки ниҳоясига етди. Ҳамюртимиз 2:26:52 натижа билан маррага тўққизинчи бўлиб етиб борди. У биринчи ўринни қўлга киритган япониялик Хирото Иноуэдан 8,30 дақиқа ортда қолди.

Мавзуга оид