LG Electronics (LG) Берлиндаги IFA 2018 кўргазмасида X-BOOM аудиоқурилмалар кенгайтирилган қаторини тақдим этади, унда мини-тизимлар ва «ҳаммаси биттада» аудиотизимларидан ташқари, портатив X-BOOM Go Bluetooth-колонкаси ва XBOOM AI ThinQ «ақлли» колонкаси бўлади. X-BOOM номи ҳар доим байрамона муҳитда кучли товуш билан боғлиқ бўлган бўлиб, бу брендга мини-тизимлар ва «ҳаммаси биттада» аудио тизимлари тоифаларида жаҳон бозорининг 35 фоизига эга бўлишига ёрдам берди.

LG ўзининг 60 йиллик юбилейида аудиоқурилмалар соҳасидаги ўз стратегиясини фаол равишда ривожлантирмоқда, шунингдек, товуш сифатига эътибор қаратиб, тадқиқот ва ишланмаларга сармоя киритмоқда. Стратегиянинг бир мисолига технологияси LG X-BOOM қатори маҳсулотларига киритилган Meridian Audio билан ҳамкорлик айланди. Инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришда биринчилардан бўлган Meridian Master Quality Authenticated (MQA) инқилобий аудио технологиясини ривожлантириш ва татбиқ этишда муҳим роль ўйнади, шунингдек, Land Rover, McLaren ва Jaguar каби премиум автомобиллар учун эксклюзив аудио бренд бўлган.

X-BOOM (CK99 модели) мини-тизими ва «ҳаммаси биттада» мусиқа аудиотизими (OK99 модели) ўзининг шовқинли базм муҳитини яратувчи 1800дан 5000гача ватт товуш кучи туфайли истеъмолчилар орасида жуда машҳур. Pro DJ ғилдиракчаси билан ҳар бир одам микшерлаш ва скретчинг креатив функциялари ҳамда қизиқарли нур эффектлари сабабли ўзини диджей каби ҳис қилиши мумкин. Караокени севадиганлар деярли ҳар бир қўшиқда вокални олиб ташлаб, Voice Canceller ва Key Changer функциялари ёрдамида тоналликни созлашлари мумкин, колесики Grab & Move дасталари ва ғилдиракчалари LG OK99’га «портатив аудиотизим» тушунчасига янги маъно беради.

X-BOOM Go (PK3/PK5/PK7 моделлари) қаторга киритилиши билан, кўпроқ мусиқа ихлосмандлари LG’нинг аудиоаппаратурани яратишдаги маҳоратини баҳолашлари мумкин бўлади. X-BOOM Go қудратли товуш ва байрамона хурсандчиликни яратишда бренднинг тажрибасига юзланади, фойдаланувчиларга сифат ва қулайликни тақдим этади. Meridian замонавий аудиотехнологияси туфайли X-BOOM Go колонкалари тоза юқори частоталар ва кучайган басларни таъминлайди, шунингдек, кичик ўлчамли бўлишига қарамасдан, тоза, юқори товуш беради.















