Ўзбекистон бокс жамоасининг яна бир вакили, -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финалга чиқди.
У нимчорак финалда хитойлик Маимаититу Кёнг билан жанг қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Энди у чорак финалда жанубий кореялик Лим Хюнчулга қарши рингга чиқади.
Бундан аввалроқ -52 вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов ҳамда -60 кг вазн тоифасидаги вакили Шунқор Абдурасулов Осиё ўйинлари чорак финалига йўл олганди.














