Жамият | 02:14 / 27.08.2018
9103
2 дақиқада ўқилади

Андижон ИИБ ноқонуний ов қуролига эга бўлган 94 нафар фуқарони аниқлади

Жорий йилнинг 22 август куни Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тезкор профилактик тадбирлари давомида туманнинг “Деҳқончек” МФЙ да яшовчи фуқаро Ш.Ў.нинг хонадони кўздан кечирилганда ИЖ-18 русумли ов қуроли, 21 дона гилзалар, 35 дона 5.6 мм.ли ўқлар ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди, дея хабар беради Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро Ш.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248 моддасида белгиланган “Тегишли рухсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек, ўқ дорилар сақлаганлиги учун” жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 248 моддасида “Ўқотар қурол, ўқ дорилар, портловчи моддалар, портловчи қурилмаларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши” белгилаб қўйилган.

Андижон вилояти ИИБ Эксперт криминалистика бўлимида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тергов ва суриштирув органларининг қарорларига асосан ички ишлар идораларига топширилган 94 дона ов қуроллари экспертизадан ўтказилди. 94 нафар ов қуроли сақлаб келаётган фуқароларнинг ихтиёрий равишда топширганлиги инобатга олиниб, улар жиноий жавобгарликка тортилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид