Иқтисодиёт | 15:09 / 28.08.2018
5021
2 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчисиз автомобиль ишлаб чиқариш учун Toyota-Uber шартномаси тузилди 

Фото: AFP

Икки автомобилсозлик гиганти– Toyota ва Uber ҳайдовчисиз машиналарни ишлаб чиқариш учун ўзаро ҳамкорлик қилади. Toyota бунинг учун 500 млн АҚШ доллари киритади. Бу ҳақида компания ахборот хизмати баёнотида хабар берилди.

Таҳлилчиларнинг айтишича, Toyota Google ва Alibaba каби машҳур компаниялар ўз қаторида юқори тезликдаги ҳайдовчисиз машиналарни ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмоқда. 

Иккала бренд технологияси Toyota автомашиналарига қўлланилади ва 2021 йилги Uberнинг “ride-sharing” платформасида ишга туширилади. 

Toyota раҳбари Дара Хусравшоҳий: “Uber билан тузган шартномамиз жаҳон даражасидаги технологияларни жорий этишга ёрдам беради. Биз, шунингдек, янгиликни скутер ва электрик велосипедларга нисбатан қўллашни режалаштиряпмиз. Бу тирбанд шаҳар ичида қулай ҳаракатланишни таъминлаб беради”, дея изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, Uber компанияси Аризонада автоҳалокат содир бўлгандан кейин март ойида ўзи ишлаб чиққан “ҳайдовчисиз автомобиль” дастурини тўхтатганди. Ўтган ойда компаниянинг Сан-Фрацискодаги фирмасида ушбу дастурни давом эттириш ишлари олиб борилди. 

Мавзуга оид