Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси ҳисоби биратўла иккита медал билан бойиди.
-66 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик икки курашчи Маъруф Ғайбуллоев ва Руслан Бўриев Осиё ўйинлари финалида ўзаро беллашди.
Ушбу беллашув Маъруф Ғайбуллоевнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди ва Ғайбуллоев олтин, Бўриев кумуш медал билан тақдирланадиган бўлди.
Маъруф Ғайбуллоевнинг олтини Ўзбекистон ҳисобидаги еттинчи олтин бўлди. У шунингдек, Ўзбекистоннинг Осиё ўйинлари тарихидаги 70-олтин медали соҳибига айланди.




















