Пентагон Россия томонининг АҚШ ракета зарбаси бериш мақсадида Сурияга ўз кучларини кўчираётгани ҳақидаги баёнотини рад этди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Россия томонининг АҚШ Ўрта Ер денгизи шарқий қисмида ҳарбий қудратини мустаҳкамлаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз. Бу ёлғон маълумот. Бироқ, бу президент шундай буйруқ берадиган бўлса, биз ҳаракат қилишга тайёр эмасмиз, дегани эмас. Яхши биласизларки, биз бўлажак ҳарбий ҳаракатлар ёки Асад кимёвий қурол қўллайдиган бўлса, бунга бизнинг реакциямиз қандай бўлиши ёхуд бўлмаслиги ҳақида гапираётганимиз йўқ», - дея айтиб ўтди Америка маҳкамаси вакили.
Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Сурия режими Идлибдаги оддий аҳоли ва фуқаролик объектларини ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида очиқ манбалардан келаётган хабарлардан ҳамон жуда ташвишда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ва Сурия ҳарбий ҳамкорлик бўйича муҳим келишувга эришгани хабар берилганди.







