Ўзбекистон Республикаси президенти Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан эълон қилинган.

Мамлакатда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида такомиллаштириш, ёшларга юриспруденция асослари бўйича таълим бериш, уларни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун фахрий унвон берилди:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси”

Ахмедшаева Мавлюда Ахатовна - Тошкент давлат юридик университетининг “Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи” кафедраси профессори

Мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун қуйидагилар мукофотланди:

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Мингбаев Убайдулла Курбанович - Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Газбаева Диляра Юлдашевна - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бошқарма бошлиғининг ўринбосари

Маслова Надежда Григорьевна - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси халқаро-ҳуқуқий бошқармаси прокурори

II даражали “Шон-шараф” ордени билан

Дадабоев Шерзод Шералиевич - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм эскадрилья командири

Норгитов Шухрат Иркинович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи

Рустамов Шавкатилло Ассадилаевич - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм батальон командирининг ўринбосари

Хамдамов Абдували Ахмедович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси тезкор-қидирув фаолияти кафедраси бошлиғи