Жаҳон | 12:01 / 29.08.2018
6429
1 дақиқада ўқилади

Пенсильвания бош прокурори: Ватикан АҚШда болаларга нисбатан зўравонлик юз берганини билган

Фото: REUTERS

Пенсильвания штати бош прокурори Жон Шапиронинг маълум қилишича, Ватикан штатдаги болалар устидан жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳақида билган, сабаби бу ҳақида епископлар маълумот юборган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Гарчи Пенсильваниядаги католик епископлар минглаб болалар устидан жинсий зўравонлик ҳолатлари юз берганини мунтазам равишда рад қилган бўлса-да, улар бу ҳолатларни яширинча ҳужжатларга расмийлаштирган ва кўпинча улар ҳақида Ватиканга маълумот жўнатишган», - деди Шапиро.
 
У Рим папаси Франциск ёки ундан аввалги раҳбарлардан кимдир Қўшма Штатларда болалар устидан католик руҳонийларнинг жинсий зўравонлиги ҳақида шахсан билгани бўйича берилган саволга жавоб қайтармади.

«Ватикан жинсий зўравонлик ҳолати ҳақида аниқ билгани ва уни яширишда иштирок этганига оид аниқ мисоллар бор», - деди у. 

Мавзуга оид