Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сифати кафолатланмаган цитрус мевалар тўхтатиб қолинди
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан чегарадош ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фош этилган яна бир божхона қоидабузарлигида республика ҳудудига сифати кафолатланмаган цитрус меваларнинг ноқонуний олиб кирилиши олди олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Фуқаро О.А. бошқарувидаги автомашина чегара олди ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида хорижда етиштирилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам қўшни давлатдан ноқонуний равишда, айланма йўллар орқали олиб кирилган 4 тонна оғирликдаги киви, апельсин, ананас каби цитрус мевалар ортилганлиги аниқланди.
Жами қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, салкам 102 млн. сўмни ташкил қилинган мазкур мевалар ашёвий далиллар сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
21:22 / 18.04.2026