«Enter Engineering Pte.Ltd» компанияси Ўзбекистон Республикаси нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун юқори малакали мутахассисларни ишга қабул қилади.

Фото: Enter Engineering Pte.Ltd
Фото: Enter Engineering Pte.Ltd

Компания қуйидаги йўналишда фаолият юритувчи юқори малакали мутахассислар билан ҳамкорлик қилишга тайёр:    

1. Умумқурилиш ишлари бўйича инженер

2. Механика-монтаж ишлари бўйича инженер

3. Назорат-ўлчов ускуналари ва автоматика / электромонтаж ишлари бўйича инженер

4. Ишга тушириш ва созлаш ишлари бўйича инженер

5. Хавфсизлик техникаси бўйича мутахассис

6. Ҳисобот бўйича мутахассис

7. Режалаштириш бўйича мутахассис

8. Ишлаб чиқариш ва техника бўлими инженери

9. Харидлар бўйича мутахассис

10. Материаллар назорати бўйича мутахассис

11. Сифат назорати бўйича инспектор. 

Ишга қабул қилишда саноат объектларининг қурилиш лойиҳаларидаги иш тажрибасига эга бўлиш, ҳамда инглиз тилини билиш муҳим аҳамият касб этади.

Фото: Enter Engineering Pte.Ltd

Ишга қабул қилинган ходимлар қуйидаги имкониятларга эга бўлишади:

  • Инжиниринг ва қурилиш соҳасида малака ошириш
  • Муносиб иш ҳақи
  • Ижтимоий пакет
  • Халқаро коллектив