АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Шимолий Корея Хитойнинг «катта босими остида» қолмоқда, чунки АҚШ ва ХХР ҳозирги вақтда савдо келишмовчилигига эга. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Америка Қўшма Штатлари раҳбари КХДР ҳақидаги бир қатор твитларни «Оқ уйнинг баёноти», деб номлади.

Баёнотда айтилишича, Хитой КХДРда «катта босим» ўтказмоқда, аммо у нимадан иборат эканлигига аниқлик киритилмаган.

«Шу билан бирга, биз Хитойнинг КХДРга пул, ёқилғи, ўғитлар ва бошқа бир қатор товарлар орқали жиддий ёрдам бераётганини биламиз. Бу фойдасиз!» - деб ёзади Трамп.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан муносабатлар ҳозирги вақтда «илиқдир».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Ин билан қайта учрашиш ниятида эканини маълум қилганди.