Ўзбекистон | 12:37 / 30.08.2018
50372
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан неча кун дам олади?

Фото: Depositphotos

Эртага дам олиш куни. 5 кун ишлайдиганлар учун кетма-кет 5 кун, 6 кунликлар учун кетма-кет 3 кун дам олиш кунлари бошланади, деб ёзмоқда Хушнудбек Худойбердиев.

Қайд этилишича, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (5 кун кетма-кет):

31 август – қўшимча дам олиш куни;

1 сентябрь – Мустақиллик байрами;

2 сентябрь – якшанба;

3 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни;

4 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни.

Изоҳ: 8 ва 15 сентябрь – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (3 кун кетма-кет):

31 август – қўшимча дам олиш куни;

1 сентябрь – Мустақиллик байрами;

2 сентябрь – якшанба.

Изоҳ: 3 ва 4 сентябрь (душанба-сешанба) кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун иш куни бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид