Жаҳон | 08:15 / 31.08.2018
6125
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Гуантанамога янги маҳбусларни жўнатиши мумкин

Фото: AP/ Brennan Linsley

АҚШ маъмурияти Кубадаги Гуантанамо турмасига ИШИДнинг бир неча жангариларини жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда NBC телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, Гуантанамога номаълум муддатга ИШИДнинг “ўта хавфли” террорчилари қамалиши мумкин. Шу билан бирга ўз давлатлари қабул қилишни истамаган камроқ аҳамиятдаги жангарилар Ироқдаги турмаларга жўнатилади.
 
Телеканалнинг таъкидлашича, Кубадаги турмага жойлаштирилиши мумкин бўлган илк маҳбуслар орасида Буюк Британия фуқаролари, ИШИДнинг “Битлз” номи билан маълум бўлган гуруҳи аъзолари – Амон Коти ва Ал Шафи аш-Шайх бўлиши мумкин.

“Битлз” гуруҳи Буюк Британиянинг 4 фуқаросидан ташкил топган бўлган. Гуруҳ етакчиси “Жиҳодчи Жон” каби маълум бўлган Муҳаммад Амвази бўлган. У 2015 йилда дрон ёрдамида йўқ қилинган.  

Бу гуруҳ 2014 йилдан 2015 йилгача давр ичида 20 га яқин хорижий асирни, жумладан америкалик журналистлар Жеймс Фоули ва Стивен Сотлофни қатл этган.

Мавзуга оид