30 август куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида пичоқбозлик юз берди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи А.Ж. уйи олдида жойлашган “Наво” тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида маҳалладоши М.У.нинг ўнг оёғига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада М.У. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. О.Ж. қўлга олинган.