Ельцин ва Клинтон 1999 йилда Путин ҳақида гаплашган. Суҳбат тафсилотлари ошкор этилди
Интернетда Россия собиқ президенти Борис Ельцин ва АҚШ собиқ етакчиси Билл Клинтоннинг телефон сўзлашувлари расшифровкаси пайдо бўлди. Ҳужжатлар Билл Клинтон кутубхонасининг веб-сайтида эълон қилинди.
Суҳбатлардан бири 1999 йил 8 сентябр куни бўлиб ўтган. Унинг давомида Ельцин Клинтонга яқинда бош вазир вазифасини бажарувчи лавозимини эгаллаб турган Владимир Путин билан учрашиши ҳақида айтган.
Шу муносабат билан Ельцин Путиннинг шахси ҳақида бир оз маълумот бермоқчи эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, у айнан уни ўзининг вориси сифатида тайинлашга қарор қилганини тан олган.
«Мен 2000 йилда ким Россия президенти бўлиши мумкинлигини узоқ ўйладим. Афсуски, ўша пайтда мен муносиб номзодни топа олмадим. Ва ниҳоят, мен уни топдим, Путинни, ҳамда унинг таржимаи ҳоли, қизиқишлари, танишлари ва ҳоказоларни ўрганиб чиқдим. Мен у ўз масъулияти бўлган соҳага эътибор қаратиши, ишончли шахс эканини аниқладим», - деган суҳбат давомида Ельцин.
Шунингдек, унинг ишонч билдиришича, Клинтон Путинни юқори малакали шерик сифатида кўра олади. Бундан ташқари, Ельцин 2000 йилги сайловларда халқ Путинни номзод сифатида қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ юлдузлар Путинга ёрдам бераётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
22:35 / 11.11.2024