Осиё ўйинларида бокс мусобақаларининг ярим финал жанглари давом этмоқда.
Ўзбекистонлик яна бир боксчи финал йўлланмасини ҳал қилди. -60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шунқор Абдурасулов таиландлик Жунтронг Ружакранга имконият қолдирмади - 5:0 (29:28, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28).

Энди унинг финалда мўғулистонлик Эрденебат Цендбаттарга қарши жанг қилади. У Хитой вакилини мағлубиятга учратиб, финалга чиқди



Финал жанглари 1 сентябрь куни ўтказилади.














