Акциз солиғи бўйича ҳисоботга қўшимча киритилди
Молия вазирлиги ва ДСҚнинг қарори билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзмоқда Norma.
Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китоби 17-устун «Солиқ тўловчи ихтиёрида қолдириладиган акциз солиғи суммаси» билан тўлдирилди.
Унда солиқ тўловчининг ихтиёрида қолдириш мумкин бўлган акциз солиғи суммалари акс эттирилади. Ушбу устунни акциз солиғи бўйича мақсадли имтиёзлар берилган корхоналар тўлдиради.
Мақсадли фойдаланиш деганда солиқ ҳисобланиши, бироқ бюджетга тўланмай, корхона ихтиёрида қолдирилиши ва имтиёзларни бериш чоғида белгиланган мақсадлар учунгина фойдаланилиши кераклиги тушунилади. Бундай корхоналар сирасига, масалан, «Ўзтрансгаз» АК, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводлари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар киради.
Бунда 16-устунда акс эттириладиган сумма мусбат қийматга эга бўлиши керак.
Ҳужжат 20.08.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2024
Тадбиркорлардан ҳисобот талаб қилиб олишда давлат органлари масъулияти оширилади
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
23:02 / 26.08.2024
АҚШ полицияси жиноятларга оид ҳисоботларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланишни бошлади
10:30 / 16.08.2024