АҚШга сафаримиз чоғида турли манзилларда бўлдик. Улардан бири “Чикаго” ўзбек-америка ассоциациясидир. Океан ортида яшовчи ватандошларимиз томонидан асос солинган ташкилот фаолияти билан яқиндан танишишни истадик.

Мазкур ташкилот Америкадаги ўзбек ватандошларини бирлаштирган. Ташкилот асрлардан асрларга ўтиб келаётган ўзбек урф-одатлари, қадриятлари ва она-тилини асраб қолишда муҳим аҳамият касб этмоқда. АҚШдаги ўзбек оилаларида ватанга ҳурмат ва фидойиликни тарғиб қилишлари қувонарли ҳол. Сафар чоғида ассоциация президенти Олим Шариповдан ҳам интервью олдик.

- Авваламбор, сизларни мана шу ерга ташриф буюришингиз биз учун қувончли ҳодиса бўлди. Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси 2009 йилнинг январидан бошлаб ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу ерда бир киши бор. У киши АҚШда 1979 йилдан буён истиқомат қилади. Миллати ўзбек. Исмлари Сирожиддин Насафий. Ташкилот мана шу инсоннинг ташаббуси билан дунё юзини кўрди. Ҳозир у кишининг ёшлари 70дан ошди. У киши жуда ватанпарвар зот. Шу сабабми, доим бизга: “Ўзбекликларингни, тилларингни, динларингни йўқотманглар. Сиз йўқотмаслигингиз мумкин, аммо фарзандларингиз йўқотиши мумкин”, деб насиҳат қиладилар.

Биз ассоциация фаолиятини олти бўлимга бўлган ҳолда бажаряпмиз. Биринчиси маданият бўлими бўлиб, унинг фаолиятига турли фестиваллар, Наврўз, Ўзбекистон мустақиллиги байрами, иккита Ҳайит байрами ва шунга ўхшаш тантаналарни ўтказиш киради. Иккинчи бўлимимиз миллатлараро алоқалар бўлимидир. Бундан ташқари, спорт, хотин-қизлар, таълим-тарбия бўлимлари ҳам фаолият юритиб келади.

Ассоциацияни АҚШ ҳукумати қайдидан ўтказиш унча қийин бўлмади. Ўзимизнинг қонун-қоидаларимизни тузиб чиқдик. Ҳуқуқшунос ёрдам берди, жуда осон бўлди. Биз ҳеч қандай солиқ тўламаймиз, улардан озодмиз. Бироқ давлат томонидан моддий кўмак ҳам кўрсатилмайди. Биз ташкилот аъзолари ва хайрихоҳ инсонларнинг ҳомийлиги асосида иш олиб боряпмиз.

Олим Шарипов бугунги Ўзбекистон ҳаёти, олиб борилаётган сиёсатга ўз муносабатини билдирар экан, жумладан, шундай деди: