Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, юқумли касалликларнинг 80 фоиздан ортиғи ичимлик суви сифатининг пастлиги ҳамда сув таъминотида санитар – гигиеник қоидаларнинг бузилишлари билан боғлиқ.
— Бугун дунё аҳолисининг 3 млрд.га яқини ифлосланган сув истеъмол қилмоқда ва бунинг оқибатида уларнинг деярли 2 миллиарди турли хасталикларга чалинган.
— Бугунги кунда Ер юзидаги дарёларнинг ярмига яқини ифлосланган, уларнинг ресурслари тугаб бормоқда.
— Шунингдек, Ер шаридаги ботқоқликлар майдони ва ички сув ресурслари қисқармоқда. Маълумотларга қараганда, ҳар куни дунёда 6 минг бола санитария – гигиена қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган сув истеъмол қилганликлари туфайли барвақт ҳалок бўлмоқда.
— Чучук сув манбалари ифлосланишининг асосий сабаблари урбанизация, саноат, маиший–коммунал хўжаликлари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналарининг жадал ривожланиши билан боғлиқ. Ўғит ва заҳарли кимёвий моддалар ишлатилган экин майдонларидан оқиб чиққан сувлар, чорвачилик фермаларидан оқиб чиқадиган сувлар ва бошқалар шулар жумласидандир.
— Ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилга бориб Ўзбекистон Республикаси аҳолиси 32 млн. кишига етиши, мавжуд сув захираларининиг ҳажми эса 15-20 фоизи камайиши кутилмоқда.
Ушбу сафаримиз бугунги кундан анча аввал бўлганди. Исроф бўлган сувнинг қадрини эса ўзингиз ўлчаб олаверинг. Даставвал, Андижон вилоятига киришда, Муқимий кўчасига ёндош бўлган ҳудудда, халқ тили билан айтганда, Жалабек, аэропорт кўчада сув қувуридан сизиб эмас, оқиб чиқмоқда. Йўловчилар йўли ва катта йўл сувга ғарқ тўлган.



Кейинги манзил Андижон шаҳар 5-кичик даҳа кўчаси бўлди. Бу ерда ҳам қувур ичидан авариявий ҳолда сув трубаси таъмирланмаган. Шунчаки биров билмасин учун сувни канализацияга оқизиб қуйган.















