Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мисрга қатор маҳсулотларни экспорт қилишга тайёрлигини билдирди
Ўзбекистон ва Миср президентларининг кенг доирадаги музокараларида савдо-сотиқ ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шу мақсадда мамлакатлар имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланиш масалалари муҳокама марказида бўлди, деб хабар қилмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича катта имконият ва захиралар борлигини таъкидлади. Ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш, товарлар ва хизматлар экспортини кенгайтириш бўйича истиқболли йўналишларни кўрсатиб ўтди.
Ўзбекистон Миср бозорида талаб юқори бўлган электротехника, машинасозлик, металлургия, кимё ва нефть-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишга тайёрлигини билдирди.

Миср Ўзбекистонга дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, мебеллар, нефть-кимё маҳсулотлари, мармар, тери ва пластик маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш имкониятларини таклиф қилди.

Бу борадаги лойиҳалар ва уларни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилиш учун Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш, Ўзбекистон – Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этишга келишиб олинди. Экспорт қилишда транспорт харажатларини камайтириш чораларини кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
10:21 / 26.02.2026
Мисрда вафот этган ўзбекистонлик фуқаронинг жасади ватанга қайтарилди
12:40 / 24.02.2026
Мисрлик талабаларни Қорақалпоғистон ОТМга жалб этиш таклиф қилинди
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
15:28 / 03.02.2026