Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аргентиналик мутахассис Эктор Купер қўли остида дастлабки ўйинда майдонга тушади.
Футболчилар Тошкентда Сурия миллий терма жамоаси билан беллашади. Ўйин «Миллий» стадионида соат 20:00да бошланади.
Ўйин «Спорт ТВ» телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.
Бу баҳсни туркманистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради.
Ўртоқлик ўйини
6 сентябрь, Тошкент, «Миллий» стадиони, 20:00
Ўзбекистон – Сурия
Ҳакамлар: Чоримурод Қурбонов, Полвон Полвонов, Ахмат Бекназаров (барчаси Туркманистон).

















