Таълим бўйича назарияшунос ва амалиётчилар ўқитишнинг рақамли технологиялари деганда нимани назарда тутишлари борасида бир фикрга тез орада кела олишмайди. Дижитал тирик ўқитувчини тўлиқ сиқиб чиқармайди. Одамлар орасидагина ҳақиқий инсонга айланиш мумкин, таълимнинг асосий вазифаси ана шундан иборат. Шунинг учун гаджет, дастур ва интернет ҳақида гапирганда таълимнинг рақамли воситаларини назарда тутамиз.

Фото: Pexels

«Фоксфорд» онлайн-мактаби директори Алексей Половинкин ҳозирда мактаб ўқитувчилари ўқитишнинг қандай рақамли услубларидан фойдаланаётгани, «бўлажак мактаблар»да қайсиларини қўллашлари ҳақида гапириб беради.

Дижиталнинг бугунги таълимдаги ўрни

Смартфон экранига бир неча марта босиш орқали ота-оналар фарзандларини шифокор қабулига ёздирадилар ва маҳсулотларни онлайн харид қилишади. Компьютер ҳаётни бошқариш пультига айлантирганига қарамай, болалар ўқиш учун мактабга боришмоқда. Тирик ўқитувчи зарур, бундан ташқари, у замонавий технологияларни ўз имконияти даражасида қўллашга уринмоқда.

Ҳозирда ўқитувчилар мультимедия доскаси, проектор, принтер, сканер, компьютердан фойдаланишмоқда. Тақдимотлар, матн, аудио ва видеоматериалларни тайёрлаб, ишга туширмоқда. Ўқув материалларини интернетдан топиб, уни компьютерга юкламоқда. Мактаб ўқувчилари учун тестларни сайтлар тузишяпти.

Қандай ўргатишади?

Ўйин ёрдамида

Фикримча, одамлар ва ҳайвонлар билим ва ижтимоий кўникмаларни ўйин орқали яхши ўзлаштиришади. Шер болалари ов қилишни, болалар эса «дўкон» ва «касалхона» ўйинларини ўйнайдилар. Ҳар қандай ёшдаги  одам тасаввур, диққат ва  хотирасини реал ёки виртуал ўйинда максимал даражада ишга солади. Айнан шу ўйинлаштиришни рақамли таълимнинг тренди  деб номлайдилар.

Ҳарбий, трейдер ва ўқитувчилар ўқувчилар хавфсиз муҳитда зарурий кўникмаларни ривожлантириши учун компьютер ўйинларидан фойдаланишади. АҚШ мактабларидаги жамиятшунослик фани ўқитувчилари ўқувчиларга онлайн-ўйинда шахсий юридик фирмани очишни таклиф этадилар. Шундай қилиб, болалар фуқаролик жамияти асосларини ўрганишади ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ўрганадилар.

Фото: Pexels