Жаҳон | 00:18 / 07.09.2018
11389
2 дақиқада ўқилади

Исроил Суриядаги исёнчи гуруҳларни яширинча молиялаштиргани маълум қилинди 

Фото: AFP 2018 / Nazeer al-Khatib

Исроил Сурия жанубидаги исёнчи тузилмаларни яширинча қуроллантирган ва молиялаштирган. Бу тузилмалар Эронни қўллаб-қувватловчи кучлар ва ИШИД жангариларининг Сурия-Исроил чегарасига яқин ҳудудларни эгаллаб олишига йўл қўймаган. Бу ҳақда ушбу тузилмаларнинг 20 га дан кўпроқ қўмондони ва аъзоларига иқтибос келтирган ҳолда Foreign Policy нашри хабар берди

Нашр маълумотларига кўра, гап охирги  йиллар давомида Исроилдан қурол ва молиявий кўмак олган камида 12 гуруҳ ҳақида кетмоқда. Исроил куч тузилмалари исёнчиларга Голан тепаликлари ва Сурияни боғловчи уч пункт орқали қуролларни берган. Охирги шундай ҳолат июлда бўлган.

Foreign Policy ҳисоб-китобларига кўра, ҳар бир жангчига ойига 75 долларга яқин маош тўланган. Тузилмалар милтиқ, пулемёт, миномёт, автомобиллар, Сурия қора бозорида қурол сотиб олиш учун қўшимча маблағлар билан таъминланган. 

Бундай хабарлар аввал ҳам бошқа ОАВда, жумладан Wall Street Journal нашрида пайдо бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид