Спорт | 15:19 / 07.09.2018
19649
1 дақиқада ўқилади

Мавсумдаги илк «эл-класико» санаси тасдиқланди

Фото: Dani Sánchez DIARIO AS

Испания Ла Лигаси 10-турдан ўрин олган «Барселона» - «Реал» учрашувининг вақти ва санасини тасдиқлади.

Лига президенти Хавьер Тебаснинг Onda Cero радиоси эфирида маълум қилишича, мавсумдаги илк эл-класико 28 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:15 га (Тошкент вақти билан соат 20:15) белгиланган.

Иккинчи даврада ушбу жамоалар 26-тур доирасида Мадридда учрашишади. Бу ўйин ҳозирча 2019 йил 3 мартида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу икки клубнинг расмий доиралардаги ўзаро ўйинлари статистикасига кўра, октябрь сўнггидаги баҳс 272-класико бўлади. Ҳозирга қадар 112 ўйинда Каталония клуби ғалаба қозонган бўлса, 99 та баҳсда Мадрид грандининг қўли баланд келган. Яна 60 учрашувда кучлар тенг келган. Голлар нисбати – 472-445, «Барса» фойдасига.

Эслатиб ўтамиз, испан грандларининг охирги учрашуви шу йилнинг май ойида бўлиб ўтган ва унда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.

Мавзуга оид