Солсберида қўлланилган «Новичок»нинг дозаси 4 минг кишини ўлдириши мумкин эди
Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда қўлланган ҳамда атир идишида бўлган асаб-фалажловчи модда миқдори 4 минг кишини ўлдириш учун етарли бўлган. Бу ҳақда The Times хабар қилмоқда.
Хавфсизлик соҳасидаги манбалар сўзларига кўра, модда 100 фоиз «Новичок» бўлган. Унинг таркиби XX аср ўрталарида амитон асосида яратилган заҳарловчи моддаларга қараганда 5-8 марта заҳарлироқдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалларни заҳарлаган шахслар тасвирланган видео пайдо бўлганди.
Британия ҳукумати томонидан «Новичок» асаб-фалажловчи модда ёрдамида ҳужум содир этганликда айбланаётган россиялик Александр Петров ва Руслан Боширов Солсберидаги антиқа нарсалар билан савдо қилувчи дўкон видеокузатув камераларига тушиб қолган.
Мавзуга оид
23:14 / 14.10.2024
Британияда «Новичок» ёрдамида заҳарланиш иши бўйича суд эшитуви бўлиб ўтди
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
00:52 / 14.12.2020
Алексей Навалний Германияга жўнатилишдан олдин такроран заҳарланган – The Sunday Times
14:12 / 08.10.2020