Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қарағанда вилояти металлурглари билан учрашиб, уларга ўзи кўрадиган тушлар ҳақида гапириб берди.
“Барчамиз металлургмиз ва бир партиядан иборатмиз. Биз мамлакат ва халқ учун хизмат қиламиз. Мен тушимда домна печи ёнида турганимни мунтазам кўраман. Бу иш қийиндир, ҳаво тоза эмас. Бироқ бу ишни ҳамиша яхши кўриб қоламиз”, деб айтган Назарбоев инстаграммдаги саҳифасида жойлаштирилган видеода.












