Ёзувчи ва журналист Томас Оппонг муваффақиятга эришишда ҳаётингизни доимий равишда таҳлил қилиш муҳимлигини айтди ва буни тўғри бажариш борасида бир неча маслаҳатлар берди.

Ҳаётингизни беш, ўн, қирқ йилдан кейин қандай кўришни истардингиз? Бу саволга рўйирост жавоб бера оласизми?

Кўпчилик ўзига ҳаёти, нима билан шуғулланаётгани ҳақида ўйлаб кўриш имкониятини бермайди. Биз доим шу даражада бандмизки, баъзида бироз тин олиб, ўтган ҳафта, ой ва йилни баҳолаш тўғрисида унутамиз.

Фото: Unsplash

Ҳаёт “аудит”ини ўтказиш бошлаган ишларимизда қандай натижаларга эришганимиз, қайси йўналишда ҳаракат қилиш, нима билан шуғулланишни бас қилиш ва янада яхшироқ бўлиш учун қандай вазифаларни бажариш бўйича баҳолаш.

Бундай таҳлилнинг моҳияти ҳаётни ташкил қилишдан иборат. Муҳими – ўз-ўзимиз билан ростгўй бўлиш.

  • Биринчидан, ҳар бир мақсад, истак, эҳтиёжни турли қоғозларга ёзинг (масалан, янги иш топиш, ютуқни қўлга киритиш, океан ёнида яшаш).
  • Иккинчидан, бу рўйхатни категорияларга ажратинг (масалан, соғлик, оила, карьера).
  • Учинчидан, уларни вақт бўйича ташкил қилинг (ҳар бир мақсадга эришиш учун қанча вақт кетади).

Шахсий ҳаётнинг “тафтиши”ни ўтказсангиз, самарадорлигингиз ортади.

Ҳаммаси бўлиб нима сизни кўпроқ қизиқтиради/хавотирга солади ва сиз бунинг устида иш олиб боряпсизми?

Бундай текширувни доимий тарзда ўтказинг. Заруриятга кўра, ҳаётингиз мақсадларини қайта текширинг ва диққатни ўзгартиринг. Ўз тақвимингизга ҳафталик, ойлик “аудит”ни киритинг. Ўзингизга қуйидаги саволларни беринг:

Фото: Unsplash

Қай бири яхши ўтди? Ёмон ўтди? Мен нимани яхшироқ бажараман?