Ҳар 2 йилда MAQOM ART халқаро форуми ўтказилади.

Шаҳрисабздаги Мақом музейида 200 экспонат сақланмоқда.

Этно-шаҳарча 3 ҳафтада бунёд этилди.

Шаҳрисабзнинг бош майдони 86 гектардан ортиқ ерни эгаллайди.

Оқсароқ майдонидаги амфитеатр 1800 ўринга мўлжалланган.

6 сентябрь куни MAQOM ART очилишида 70 дан ортиқ мамлакатдан меҳмонлар ташриф буюрди.

Мақом танлови гран-при соҳиби учун ажратилган сумма - 15 000 доллар.

Маҳаллий медиа вакиллари учун мукофот фонди - 50 000 000 сўм.

Маълумотлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Фахриддин Давруков ҳамда Шаҳрисабздаги туристик ахборот маркази ходимлари томонидан тақдим этилди.