08:54 / 11.09.2018
9544

АҚШ космосда фойдали қазилмаларни қазиб олмоқчи

Фото: NASA

Сайёрамиздаги фойдали ресурсларнинг миқдори, афсуски, чекланган. Ва эртами-кечми улар тугайди. Улардан баъзиларини ҳозир ҳам қазиб олиш 150-200 йил олдингига қараганда анча қийинроқ. Хўш, нима учун космосга эътибор қаратиш керак эмас?

Яқинда АҚШ Геология хизмати (USGS) Ойни, Ер яқинидаги орбитани ва яқин масофадаги космосни фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун мақсадида баҳолашни бошлагани маълум бўлди. Колорадо кон-металлургия мактаби Космик ресурслар маркази директори Энжел Аббуд-Мадриднинг маълум қилишича,

«Космик ресурсларни қазиб олиш, USGS'нинг Ой, Марс ва ҳатто астероидлардаги минераллар, металлар ҳамда бошқа ресурсларнинг жойлашиши ва қиймати ҳақидаги маълумотларига асосланадиган бўлсак, жуда катта фойда олиб келади. Сайёрамиз атрофида жуда кўп астероидлар бор ва уларнинг ҳар бирида қимматбаҳо материаллар бўлиши мумкин. Ресурсларни қазиб олиш келажакдаги космик миссияларни амалга ошириш ва Ер экологиясини яхшилашга ёрдам беради».

Ҳозирги вақтда USGS бундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур маблағга эга эмас, аммо ҳозирда космик жисмларнинг қазиб олиш учун мувофиқлигини баҳолаш бўйича дастур ишлаб чиқилди.

«Олинган маълумотни фойдали қазилмаларни ишлаб чиқиш ва уларни Ерга етказиш бўйича моделларни яратишда фойдаланиш мумкин. Бу саноатни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади ва космик жисмлардан олинган материаллардан янада самарали фойдаланишга ёрдам беради». 

Top