Жаҳон | 09:26 / 11.09.2018
7727
1 дақиқада ўқилади

Бразилиядаги турмадан юздан кўпроқ маҳбус қочди

Фото: g1.globo.com

10 сентябрда Бразилиянинг Параиба штатидаги Жуан-Пессоа шаҳрида жойлашган турмадан камида 105 маҳбус қочди. Бу ҳақда Еstadao маҳаллий нашри маълум қилди. 

Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, қочишни амалга ошириш учун қуролланган кимсалар гуруҳи ташқаридан турма дарвозасини портлатиб, қўриқчиларни ўққа тутган. Бир қўриқчи оғир жароҳат олган.

Полиция 41 қочоқни ушлашга муваффақ бўлган. Қолган қочоқлар қидирилмоқда.

Ҳукумат барча қочоқ маҳбуслар суратларини эълон қилган ва ушбу ҳодисани тергов қилишни бошлаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид