Собиқ боксчи АҚШ президенти сайловларида иштирок этмоқчи
Собиқ профессионал боксчи Оскар де ла Хойя 2020 йилги АҚШ президенти сайловларига ўз номзодини қўйиш борасида жиддий ниятдалигини маълум қилди. Бу ҳақда TMZ нашри маълум қилди.
“Мен президент сайловларида иштирок этиш ниятидаман”, деб айтган де ла Хойя.
Унинг айтишича, у профессионал бокс билан шуғулланган вақтларидаёқ овози эшитилишини истаган, президент бўлиш имконияти эса унга буни амалга ошириш имконини беради. Боксчи реп ижрочи Канье Уэст президент сайловларига номзодини қўйишини эълон қилиши мумкинлигини айтганда, нима учун у буни қила олмаслигини айтган.
Оскар де ла Хойя биринчи ўрта вазн тоифасида иштирок этган машҳур америкалик боксчи бўлиб, 1992 йилги Олимпия чемпиони ҳисобланади. Турли йилларда 5 та вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритган. “Тилла бола” лақабли боксчининг ҳисобида 39 та ғалаба ва 6 мағлубият бор. 2009 йилда боксчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган. Ҳозирда Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси директори.