Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмонов ва Alibaba МДҲдаги энг йирик электрон тижорат майдончасини яратади
Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РТИЖ), Хитойнинг Alibaba Group компанияси, Россиянинг «Мегафон» уяли алоқа оператори ва Mail.Ru Group технология компанияси Россия ва МДҲ мамлакатларида электрон тижорат соҳасидаги энг йирик қўшма корхона ташкил этилиши ҳақида эълон қилдилар. Бу ҳақда Forbes Russia хабар берди.
Томонлар AliExpress Russia қўшма корхонани ташкил этиш бўйича келишувни 2019 йилнинг биринчи чорагида ёпишни режалаштирмоқда, у «электрон тижоратнинг барча сегментлари, жумладан, трансчегаравий ва маҳаллий маркетплейсларда, шунингдек, ўзининг тўғридан-тўғри савдоларида» корпорациялар ҳамкорлигини амалга оширади.
«Электрон тижорат соҳасида глобал етакчи билан ҳамкорлик Россия иқтисодиётининг рақамли трансформацияси учун катта аҳамиятга эга бўлади. Асосий ўйинчилар ўртасидаги альянс электрон тижорат бозорида трендга айланмоқда. Бу Хитой компанияси билан ҳамкорлик экани ҳисобга олинса, келишув Россия-Хитой ишбилармонлик муносабатларининг мустаҳкамланиши бўйича катта салоҳиятга эга эканига ишончим комил. Россияда электрон тижоратда жуда катта салоҳият бор. Бундан ташқари, Россия ишлаб чиқарувчилари олдида янги бозорларга чиқиш бўйича янги имкониятлар очилади», - дея изоҳ берган Mail.ru Group ва «Мегафон» эгаларидан бири Алишер Усмонов.
Келишув ёпилгани ва у барча иштирокчилар томонидан мувофиқлаштирилганидан сўнг шериклар AliExpress Russia’га қуйидаги улушларда эгалик қилади: 48% Alibaba Group, 52% – россиялик шериклар: «Мегафон» (24%), Mail.Ru Group (15%) ва РТИЖ (13%).
Мавзуга оид
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
20:34 / 08.06.2026