Жангарилар кимёвий ҳужум билан боғлиқ суратга олиш ишларининг "табиий" чиқиши учун Жиср-аш-Шугурга иккита идишда хлор асосидаги заҳарли модда келтиришди. Бу ҳақда Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази хабар қилди.  

Қайд қилинишича, сценарийга кўра, гўёки Сурия армияси томонидан заҳарли моддали авиабомбалар қўлланганидан сўнг "Фуқаро мудофааси" "фаоллари"нинг шаҳар аҳлига ёрдам берилишини саҳналаштириш режалаштирилган.

— Бунинг "табиий чиқиши" ва "оқ каскалилар" томонидан эрталаб зудлик билан  Жиср-аш-Шугур тупроғидан намуна олишлари учун жангарилар томонидан иккита идишда хлор асосидаги заҳарли модда келтирилган, — дейилади хабарда.

Аҳолининг хабар беришича, Идлибда гўёки Сурия ҳукумат армияси томонидан кимёвий ҳужум амалга оширилиши саҳнасини суратга олиш бошланган.