Калифорния — электр энергия ишлаб чиқаришда углерод диоксид чиқиндиларини нолгача қисқартирувчи қонунни қабул қилган энг аҳолиси кўп штат. Штатдаги корхоналарнинг аксарияти электр энергияси ишлаб чиқариш учун кўмирдан табиий газга ўтди.
АҚШ Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, газдан 1 мДж энергия ишлаб чиқаришда атмосферага 13,7 г СО2 чиқади, кўмирдан эса - 24 г. Бироқ углерод диоксидини қазиб олиш ва ташишда тез-тез газ сизиб кетиши ҳолатлари кузатилади, модданинг асосий компоненти - метан - Ерни углерод диоксидидан кучлироқ қизитади.
Бу яқин йилларда Калифорнияда шамол, гелиотермик ва геотермал электр станциялари қурилиши фаоллашишидан дарак беради, дейилади манбада.











