Тушликда ейилган овқатдан кейин нима қилиш мумкин эмас?
Овқат тановул қилиш организм соғлиги ва ҳаётий фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Бироқ таом фақат фойда келтириши учун бир неча ман этилган жиҳатларни ҳисобга олиш керак. Ана ўшанда у организм томонидан яхши ўзлаштирилади.
Чекиш
Бу одат зарарли экани ҳақида эслатиб ўтиш шартмикан? Агар овқатдан кейин сигарет чекилса, зарарли таъсир ўн марта ортади. Ҳазм қилиш жараёни ёмонлашади, томирларда сиқилиш юз беради, қон эса керакли кислороддан маҳрум бўлади.
Чой
Овқатдан кейин меъда ширасига аралашмаслиги учун чой ичиш тавсия этилмайди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, чойда оқсил ўзлаштирилишига халақит берадиган кислоталар бор.
Мевалар
Аъло даражадаги десерт бўлиб кўринади. Уларни овқат тановул этишдан камида бир соат аввал еган маъқул. Мевалар овқат ҳазм бўлиш жараёнини анча секинлаштиради.
Уйқу
Яна унга ҳам навбат етди. Гап шундаки, ухлаб қолсак, организмнинг барча тизимлари ҳам уйқуга кетади. Шундай қилиб, тушлик ошқозонда чиришни бошлайди.
Ванна ва душ
Бундай таомиллар оёқ ва қўлларда қон айланишини тезлаштиради. Ошқозонда эса қоннинг қочиши юз беради.
Спорт
Машғулотлар вақтида барча тизимлар ишга тушади. Овқатдан кейин машғулотлар учун тонус бўлмайди. Бундан ташқари, овқат ҳазм бўлиш жараёни ҳам кам ҳажмда юз беради.
Белдаги камар
Агар ортиқча еб юборган бўлсангиз, камарни бўшатманг. Айнан у истеъмол қилинганларни ошқозонда муайян ҳолатда ушлаб туришга ёрдам беради. Кийим «бўшатилиши» билан юк органга тушади, дарҳол қуйилган қон эса ҳазм қилиш жараёнини блоклайди.
Мавзуга оид
21:24
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
15:25 / 21.11.2024
Ҳатто спорт ёрдам бермаслиги мумкин: узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди
17:32 / 18.11.2024
Олимлар уйқу сифатини оширувчи формулани таклиф қилди
16:48 / 16.11.2024