Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
I ярим йиллик: 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди
2018 йилнинг январь-июнь ойларида 10 мингга яқин ўзбекистонлик Россия Федерацияси фуқаролигини қўлга киритди. РФ ИИВ статистика маълумотлари шундан далолат бермоқда.
Шу йилнинг январь-июнь ойларида Россия Федерациясида Ўзбекистоннинг 2,2 миллион фуқароси миграцион рўйхатга киритилди.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,1 миллион ўзбекистонлик меҳнат фаолияти билан шуғулланган, 10 мингга яқин киши таълим муассасаларида ўқиган ва атиги 4 минг киши мамлакатга сайёҳ сифатида ташриф буюрган.
Таъкидлаш жоизки, 75 мингдан зиёд ўзбекистонлик Россияда доимий яшаш учун рухсатнома билан яшаган, 10 минг киши эса доимий турар жой олиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Мавзуга оид
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026